Загрузка...
2016 йилда интернет трафиги ҳажми 1 зеттабайтдан ошади
 

Маълумотларга кўра, жорий йилда глобал тармоқ янги босқичга кўтарилади. Яъни глобал интернет трафиги 1 зетабайт(миллиард терабайтдан юқорироқ)га етади. Cisco экспертларининг таъкидлашича, 2019 йилга бориб, бу икки ҳисса ортади.

Тахминларга кўра, яна 3 йилдан сўнг Ер юзидаги ҳар бир одам учун йилига 18 ГБ маълумоти тўғри келади. Эътибор берилса, мазкур кўрсаткич 2014 йилда икки марта камроқ эди. Бундай тез ривожланиш сабабини мутахассислар мобиль қурилмалар ривожи ва улардаги интернет тезлигининг ошиши билан изоҳлашмоқда. 

Таъкидлашларича, 2019 йилда 66% фоиз траффик симсиз тармоқ орқали узатилади. Бундан ташқари, 2019 йилга бориб, сайёрамизда глобал тармоққа уланган қурилмалар сони яна икки карра ошиши кутилмоқда. Умумий трафикнинг қарийб ярми шахсий компьютерлар ҳиссасига тўғри келади. 2014 йилда эса бу кўрсаткич 60 % фоиздан юқори эди.

Ҳозирда асосий трафик мусиқа ва видеохизматлар, шунингдек, онлайн-кинотеатрларга сарфланаяпти. 2014 йилда бу йўналишлар улуши 39% фоиз эди, 2019 йилга бориб, 62% фоизга ортиши кутилаяпти..

Ҳозирда Африка ва Яқин Шарқда интернет-трафик ҳажми тез суръатда ўсиши кузатилмоқда. Яқин келажакда ҳам бу жараён давом этади. 2019 йилга бориб, бу минтақаларда трафик "истеъмоли” 44% фоизга кенгаяди. Шарқий ва Марказий Европада 33% фоизга, Лотин Америкасида эса 25% фоизга ошади. Аутсайдерлар – Осиё, Ғарбий Европа ва Шимолий Америка. Уларда интернет трафиги "истеъмоли” 20-21% фоизни ташкил этиши кутилаяпти. Лекин бу пасайишни англатмайди. Сабаби, ҳозир ҳам мазкур минтақаларда кўрсаткич юқори даражада.

Manba:Kun



Загрузка...


BeK-007 2 569 09.02.16
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
XITOYSAVDO.COM


Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика



Индекс цитирования.