Загрузка...
Диёрбек Ўрозбоев терма жамоамиз ҳисобига илк бронза медалини олиб келди!
 
Бироз аввал дзюдо бўйича Рио Олимпиадасининг дастлабки кун беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, ушбу кун доирасидаги баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) Риодаги илк медалимизни олиб келди. 

Бронза медали учун ўтиш беллашувида бразилиялик Фелипе Китадини мағлуб этган Диёрбек бронза медали учун грузиялик Амиран Папинашвилига қарши татамига чиқди. Шиддатли ва муросасиз кечган беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди. 

Шу тариқа, терма жамоамиз Рио Олимпиадасида илк медални қўлга киритди. Кетма-кет учинчи Олимпиадада дзюдочиларимиз терма жамоамиз ҳисобига илк медални олиб келишаётгани бу спортнинг юртимизда анча жадал ривожланиб келаётганидан далолат беради. Эртага беллашадиган полвонларимизга ҳам камида шундай муваффақиятлар тилаб қоламиз. 
 
Manba: Sports.uz


Загрузка...


islom1994 2 134 07.08.16
Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика



Индекс цитирования.
Яндекс.Метрика