Загрузка...
Франция ғарбидаги ўғил бола ўқувчиларга мактабга юбкада келиш тавсия қилинди


Франция ғарбидаги таълим муассаси раҳбарияти эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенглик учун кураш доирасида 16 май куни барча ўғил бола ўқувчиларни юбкада ўқишга келишга чақирди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.

«Юбкангни кўтар» акцияси доирасида 27 лицейнинг ўғил бола ўқувчилари ва эркак ўқитувчиларига юбкаларда ўқишга келиш қатъий тавсия қилинди. Бундай ташаббус аёлларни камситишга қарор қилган ўқувчиларнинг ўзидан чиққан.

Акция Нант, Шатобриан, Ле Ман, Анже, Лаваль каби шаҳарларни қамраб олади. Юбка кийишни хоҳламаганларга эса акция доирасида чиқарилган стикерларни тақиб, ёпиштириб олиш тавсия қилинган.

Нант академияси орқали берилган ушбу таклиф Франция таълим вазирлиги томонидан маъқулланган, бироқ маҳаллий аҳоли, консерватив кайфиятдаги сиёсатчилар ва талабаларнинг иттифоқлари томонидан кескин кутиб олинган.

Бундан ташқари, франциялик жамоат арбоби ва бир жинсли никоҳларга қарши курашувчи Фригид Баржо ўз твиттерида: «Балки Франция таълим вазири Бенуа Хамон ўқувчи қизларнинг мактабга соқол қўйиб келишларини ҳам тавсия қилар?», – қабилида хабар қолдириб, Eurovision-2014′да ғолиб чиққан "соқолли аёл”га ишора қилган.

Manba:Kun



Загрузка...


Комментарии
Информация! Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.

Reklama ZVER.UZ TAS-IX
Reklama
Загрузка...
Top 8
Реклама
Статистика



Индекс цитирования.
Яндекс.Метрика